Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш. ТОЖИҲАКИМОВ “ЧИНОБОД” МФЙДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИНИ ЖОЙИГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ЎРГАНДИ.

×

 2021-03-04 16:38:58    950

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, ҳозирги кунда Республикамизда кичик бизнесни ривожлантириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали йўлларидан бири кичик саноат зоналари ҳисобланади.

Хусусан, мазкур зоналар саноат ишлаб чиқаришни жадаллаштиради, ҳудудларни тадбиркорлик учун инвестицион жозибадорлигини оширади, янги инвестиция ва янги технологияларни жалб қилиш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ҳамда уларни ривожланишига кенг имкониятлар очиб беради, бўш майдонлардан реал иқтисодий секторни ривожлантириш орқали улардан самарали фойдаланиш, аҳоли учун янги иш жойларини яратиш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга олиб келади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани қатори Данғара туманида ҳам кичик саноат зоналарига катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2021 йил 4 март куни Данғара тумани ҳокими Ш. Тожиҳакимов “Чинобод” МФЙда ташкил этилаётган кичик саноат зонасини жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ўрганишлар давомида тадбиркорларга ажратилган ерларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди, янги тақдим этилган лойиҳалар ўрганилиб, мавжуд имкониятлардан борича фойдаланган ҳолда амалга оширилиш лозим бўлган ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram