Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРАДА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ”

×

 2021-04-07 09:25:35    860

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори асосида ташкил этилган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Данғара Ахборот-кутубхона марказида ёш авлоднинг маънавий ҳамда интеллектуал салоҳиятини кучайтиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Носир Зоҳид ва Шариф Қул Муҳаммад билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда туман ҳокими ўринбосари Ш.Ўринова ҳамда ёш китобхонлар иштирок этди. Тадбирда китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасидаги ишларга тўхталди. Халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятининг аҳамияти юксак экани қайд этилди. 

Шунингдек ушбу ижодий учрашувда «Китоб менинг ҳаётим»рукни остида ўтказилаётган «Энг фаол китобхон» онлайн кўрик-танлови ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram