Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ БИРЛАШАЙЛИК”

×

 2022-03-11 08:36:51    593

PDF юклаш
Чоп этиш



Данғара тумани спортни ривожлантириш бўлими, туман ХТБ, туман Маданият бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими, Катта ганжиравон МФЙ ҳамда ёшлар етакчиси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида фестивал ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими бугунги кунда мухтарам юртбошимиз томонидан ёшларга қаратилаётган этибор ва уларга яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш тўғрисида гапириб ўтди.


Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган фестивалда мухтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухум ташаббус қамраб олинди.

Фестивал доирасида ёшлар ўртасида спортнинг бадминтон, стол тенниси, армреслинг, валейбол, шахмат-шашка, футбол, арқон тортиш ҳамда тош кўтариш турларидан мусобақалари ўтказилди.

  


Шунингдек худуддаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар ярмаркаси, бахорий таомлар кўргазмаси ҳамда мусиқий дастурлар фетивалга янада кўрк бахш этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram