Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Увайсий МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги муаммолар ўрганилди

×

 2023-11-20 17:28:26    1459

PDF юклаш
Чоп этиш


 Данғара туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш бўйича туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Увайсий МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги муаммоларни ўрганиб чиқди.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Увайсий МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилиб қўшимча ёриткичлар ўрнатилиб, электр энергияси ҳамда ичимлик суви бўйича мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда. 
Шунингдек,  уйларнинг атрофидаги ноқонуний қурилишлар ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш билан боғлиқ холатлар ҳам бартараф этилмоқда.

Туман ҳокими ижтимоий тармоқларда тарқалган шу ҳудуддаги фуқаронинг мурожаатини ҳам масъуллар иштирокида ўрганди. Мутасаддиларга ушбу аёлнинг имтиёзли кредит олишида кўмак бериш бўйича кўрсатмалар берди.