Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 91- СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.
2024-04-20 17:55:07 645
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Данғара тумани сектор рахбарларининг 2024-йилнинг I-чорагига мўлжалланган ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича хисоботи эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Данғара туманидаги Халқ қабулхона мудири Мамаджанов Бахромжон Ахмедовичнинг Данғара тумани сектор рахбарларининг ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти юзасидан ах бороти тин гланди.
Шунингдек сессияга киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Сессиядаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.