Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАНҒАРА ТУМАНИДА ЁШЛАР ВА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА ШАХМАТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

2021-03-13 09:03:56 838

Мамлакаттмизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани сингари Данғара туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК- 4954-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман спорт бўлими томонидан аҳолининг барча қатлами иштирокида шахматни кенг тарғиб қилиш мақсадида бир қатор спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.



Жумладан, 2021 йил 12 март куни туманда яшовчи фахрийлар, хотин- қизлар, уюшмаган ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида шахмат мусобақалари ташкил этилди. Ушбу мусобақа давомида иштирокчиларга шахматни ривожлантириш бўйича Президент Қарори ўқиб эшиттирилди ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинди. Мазкур мусобақалар давомида тумандаги етакчи шахматчилар иштирокида маҳорат сабоқлари (мастер класс) ҳам ўтказилди.