Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАНҒАРА ТУМАНИДА “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ” ЎТКАЗИЛДИ.

2021-02-04 16:29:50 1364

Данғара туманида, туман ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 348 тага яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган махсулотларидан наъмуналар билан қатнашдилар.


Ярмаркада 358 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этди. Ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролардан 58 нафари ишга жойлашишлари учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан иқтисодиётнинг турли соҳаларига йўлланмалар берилди. 41 нафар фуқарога касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари, жамоат ишларига қатнашиш ишлари тўғрисида маълумотлар ва 21 нафар фуқарога меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Мутахасислиги бўйича иш топаолмаган ишсиз фуқароларнинг 22 нафарига ишсизлик мақоми берилиб ишсизлик нафақаси тайинланди.

“Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” да туман ҳокими Ш.Тожихакимов ҳамда сектор рахбарлари иштирок этиб ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Кейинги ўтказиладиган “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” ни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.