Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР.

×

 2021-02-08 18:46:44    829

PDF юклаш
Чоп этиш


Дангара тумани худудида бир нечта зиёратгохлар борки, улар инсонларга рухан покланиш, маънавий юксалиш масканлари сифатида хизмат килмокда.

Хусусан, юртимизда ташки ва ички туризмни ривожлантириш учун Данғара тумани Хужа кишлоги худудида жойлашган Хабибулло ота (Хоб бува) зиёратгоҳида 2019-2020 йилларда бир катор кайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.


Ушбу масканда сўнги икки йил ичида катта хажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Жумладан, асосий автомобил йўл томони тўлиқ девор билан ўралди. Зиёратгоҳга кириш қисмида зиёратгоҳ номи кўрсатилган арк қурилди. Зиёратга келганларга шароитни яхшилаш мақсадида айвонлар куриб битказилди, зиёратгоҳга кириб бориш йўли тўла асфадланди, зиёратгоҳдаги мақбара ва унинг гумбази янгидан тикланди.

Мақбара атрофлари ва ҳовли қисми тўлиқ сопол плиталар билан қопланиб, гулзорлар жойлаштирилди. Зиёратчилар учун мақбара ёнида янги архетектура усулида айвонлар ҳамда асосий бино қурилди.

 Зиёратгоҳ Наманган вилоятидан ўтиб, Фарғона вилоятига кириш қисмида жойлашганлиги сабабли, автомобил йўли ёнида Фарғона вилояти ҳудуди бошланганлигини кўрсатувчи арка қуриб битказилди. Арка ёнида махсус йуловчилар тухтаб дам олишлари учун айвонча мавжуд.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram