Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИ “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ДОИМОБОД МАХАЛЛА ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.

×

 2021-02-16 18:21:38    928

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 16 февраль куни Данғара тумани ҳокими “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида Доимобод махалла ёшлари билан учрашди.

 Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари билан танишган туман ҳокими Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Махалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди. Ёшлар томонидан билдирилган масалалар, муаммо ва таклифлар ҳоким томонидан маъқулланиб, бажарилиши юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди ҳамда дехқончилик қилиш учун ер сўраб мурожаат қилган ёшларга 20 сотихдан ер майдони ажратилиб берилиши бўйича мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram