Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“БИЗНИНГ КИТОБХОН МЕҲМОН” ЛОЙИҲАСИ МЕХМОНИ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЭНАХОН СИДДИҚОВА

×

 2021-02-23 21:43:23    976

PDF юклаш
Чоп этиш


Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”дир.

Бугун Данғара тумани Ахборот-кутубхона марказида “Бизнинг китобхон меҳмон” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари, серқирра ижодкор Энахон Сиддиқова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Данғара тумани ҳокими Ш. Тожиҳакимов, тумандаги сектор раҳбарлари, 27-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда энг фаол китобхонлар иштирок этди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирда шоиранинг самимийлик ва инсонийликка йўғрилган янги ижод намуналар ўқилди. Ушбу ижод намуналарида Ватан, ота-она, инсонийлик, севги-муҳаббат ва меҳр-оқибат туйғулари тараннум этилди.

Шунингдек, туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади. Тадбир сўнггида энг фаол китобхонлар Энахон Сиддиқова ва туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совға ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram