Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИ ДЕПУТАТЛАРИ “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”НИ ТАСДИҚЛАШДИ.

×

 2021-02-26 16:47:09    823

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 26 февраль куни Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг навбатдаги – XXI сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Сессияни Халқ депутатлари туман кенгаши раиси, туман ҳокими Тожихакимов Шухратжон Нурмухаммадович очди ва олиб борди. 

Депутатлар дастлаб Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибият мудири Эргашев Икромжон Махмуджоновични сессия котиби этиб сайлаб олдилар.

Шундан сўнг сессия кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасига ўтилди.

Сессия кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Данғара тумани “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуллаев Анваржон Алиевичнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессия кун тартибига киритилган бошқа масалалар юзасидан Данғара туман Кенгаши котибият мудири Эргашев Икромжон Махмуджонович ҳам ахборот берди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram