Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


8 МАРТ – “ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ҲОКИМИ ЁШИ УЛУҒ ОНАХОНЛАР ХОНАДОНИДА БЎЛДИ.

×

 2021-03-08 21:16:22    909

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, 2020 йил август ойида Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлар шакллантириш топширилган эди.

Шу муносабат билан бугун Данғара тумани ҳокими ҳамда вилоят ишчи гуруҳи аъзолари “Раҳматилло” МФЙда яшовчи, кам таъминланган, “Аёллар дафтари”га киритилган, 1973 йилда туғилган Зоя Александровна Совина хонадонига ташриф буюрди. Туман ҳокими ушбу фуқарони 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан муборакбод этиб, унга эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, туман ҳокими ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари шу куни “Найманча” МФЙ Жарқишлоқ маҳалласида яшовчи, 1950 йилда туғилган Эргашой Дониёрованинг хонадонида ҳам бўлди. Ушбу фуқарорнинг юриш имконияти чекланганлиги боис унга ногиронлар аравачаси ҳамда эсталик совғалари топширилди. Туман ҳокими 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан муборакбод этиб ўтди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram