Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ЧИГИТ ЭКИШ МАВСУМИНИ БОШЛАШГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ. 

×

 2021-03-24 17:22:44    937

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 24 март куни Данғара туманидаги “Улуғбек” фермер хўжалиги даласида чигит экиш мавсумини бошлашга бағишланган кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда туман ҳокими, сектор рахбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластер ходимлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар. Шунингдек, семинарда  вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов қатнашди.

 Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан  кластер билан фермерлар ҳамкорлигини яхшилаш, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини имкон қадар арзонлаштириш, таъминотни яхшилаш, фермерларнинг оворагарчилигини камайтириш, маҳсулот таннархини камайтириш ва даромадни кўпайтириш, бевосита далада меҳнат қилаётган деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш масалаларига батафсил айтиб ўтилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram