Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРАДА БОБУР БОБОМУРОД БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ВА “ВАТАН МЕҲРИ” КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2021-04-03 17:09:05    860

PDF юклаш
Чоп этиш


Данғара тумани ахборот-кутубхона марказида туман ёшларининг Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод билан ижодий учрашуви ва иқтидорли шоирнинг “Ватан меҳри” деб номланган навбатдаги шеърий тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Мароқли ва мазмундор ўтган мулоқот чоғида йиғилганлар китобнинг яратилиши ва шеърларнинг моҳияти ҳақида шоирнинг ўзидан эшитиб, ижод намуналаридан бахраманд бўлишди.

“Ватан меҳри” китобидан ўрин олган шеърлар ўзининг самимийлиги, енгил ўқилиши билан кишини ўзига тортади. Шеърлар ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанни севишга, уни қадрлаш ва кўз қорачиғидек асрашга, она юртга садоқат билан хизмат қилишга чақиради.

Учрашувда сўз олган Данғара туман ҳокимининг ўринбосари Шаҳноза Ўринова бу учрашув ёшларга маънавий озуқа бериши, ижодга қизиққанлар учун ҳақиқий мастер-класс эканлигини қайд этиб, Бобур Бобомурод ижодига зафарлар тилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram