Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

2021-04-16 18:20:31 743

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ва сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашдилар
Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Сессияга Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибият мудири 3-“Ғумайли” сайлов округидан депутат И.Эргашев котиблик қилди.

Кун тартибига киритилган масала бўйича туман ҳокими Шухратжон Тожихакимов Нурмуҳаммадович томонидан Халқ депутатлари туман Кенгашига Данғара туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширган ишлари ҳақида Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди раиси Хаётбек Сотволдиев Турғуновичнинг ахборотлари тингланди.


Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамровини ошириш бўйича белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман мактабгача таълим бўлими мудираси Рахмонова Гулчехра Назировна ахборот берди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.