Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИДА “ЁЗГИ БИАТЛОН” МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-04-16 18:25:55    727

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 16-апрел куни Данғара туманида Данғара тумани спорт бўлими, туман ИИБ, туман ХТБ, туман мудофа бўлими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида  туман секторларда ғолиб бўлган қизлар ва ўсмирлар ўртасида “Ёзги биатлон” мусобақасининг туман биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада 80 дан ортиқ спортчилар иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими ҳамда туман ИИБ бошлиғи иштирок этди. Мусобақни туман ҳокими очиб, бугунги кунда юртбошимиз томонидан спортчиларга берилаётган этибор ва имконятлар ҳақида тўхталиб ўтдиб, иштирокчиларга омадлар тилади.

Ўтказилган мусобақада ўғил болалар ўртасида

1-ўрин Р Набиевга,  2-ўрин Т Саидахмедовга,  3-ўрин М Мухторовга насиб этди.

Қизлар ўртасида  

1-ўрин Р Нуралиевага,  2-ўрин У Солиевага,  3-ўрин Н Мадаминовага насиб этди.

 Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонида диплом ва эсдалик совгалари топширилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram