Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ЗИЛОЛА” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ БЕРИЛГАН МАҚОЛАЛАР ЮЗАСИДАН  ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ МУТАҲАССИСЛАРИ ТОМОНИДАН ҚОНУН ДОИРАСИДА АТРОФЛИЧА ЎРГАНИБ ЧИҚИЛДИ.

×

 2021-04-19 15:30:25    774

PDF юклаш
Чоп этиш



       

    Телеграм месcенджер “MA-News Agency” канали орқали “Ҳоким ва прокурор тандеми” ҳамда бошқа  блогерлар томонидан интернет тармоқлари  орқали “Зилола” фермер хўжалиги тўғрисидаги берилган мақолалар юзасидан  Данғара тумани ҳокимлиги мутаҳассислари томонидан қонун доирасида атрофлича ўрганиб чиқилди.

Данғара ММТП худудидаги “Зилола” чорвачилик  йўналишидаги фермер хўжалигига туман хокимининг 2019 йил 13-апрелдаги 1595-сонли қарори билан жами 7 та контурдаги  69 балл бонитетли 32,7 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ўртача балл бонитети 69 баллни ташкил этади.

Данғара туман прокуратурасининг 2021 йил 10 февралдаги                  № 11/5-21 сонли протестига асосан, туман хокимининг 2021 йил 28-февралдаги №265-сонли қарори билан туман ҳокимининг 2019 йил 13 апрелдаги 1595-сонли “Зилола” фермер хўжалигига 34,7 гектар ер майдонини чорвачилик йўналишида фойдаланиш учун ажратиб бериш тўғрисида” ги қарори қонун талабларига зид равишда қабул қилинганлиги сабабли бекор қилинган.

Ушбу ер майдонлари ижтимоий тармоқларда айтиб ўтилганидек, паст рентабелли эмас балки, юқори рентабелли 69 балл бонитетли ерлар ҳисобланиб, собиқ “Азиз Лазиз файзли кўрки” пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги фаолият кўрсатиб, давлатга бошоқли дон, пахта сотиш режаларини мунтазам бажариб келган.

Шунингдек, ўрганишлар давомида “Зилола” фермер хўжалиги томонидан контурлар яхлитлиги бузилиб, кўп йиллик тут кўчатлари сабабсиз олиб ташланганлиги, терак кўчатлари экиб олинганлиги аниқланган.

 Юқоридагиларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига кўра, туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган, “Данғара” рўзномасида танлов эълон қилинган “Сирдарё”, Мулкобод ММТП худудларида жойлашган лойихаларда, шунингдек тумандаги 2021 йилда ўзлаштирилиши режалаштирилган 2 минг 628 гектар ер майдонларида тўғридан-тўғри ўзлаштириш шарти билан танловсиз чорвачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун туман хокимлигига ариза ва тегишли хужжатлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram