Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАНҒАРА ТУМАНИДА «ЛИДЕР КИТОБХОН» ТАНЛОВИНИНГ 17-20 ЁШ ТОИФАСИДАГИ ТУМАН БОСҚИЧИ

2021-04-23 09:43:10 715

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида» ги ПҚ-3721- сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида» ги 781-сонли қарори ҳамда Вилоят ҳокими Х.Бозаров раҳбарлигида 2021 йил 16 апрель кунги йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таминлаш мақсадида Данғара туманида «Лидер китобхон» танловининг 17-20 ёш тоифасидаги уюшмаган ёшлар ўртасида туман босқичи
1-сектор бўйича 9-умумий ўрта таълим мактабида,
2-сектор бўйича 38-умумий ўрта таълим мактабида,
3-сектор бўйича 18-умумий ўрта таълим мактабида,
4-сектор бўйича 28-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.


«Лидер китобхон» танловида китобхонлар илмий-оммабоп,ўзбек ва жаҳон адабиёти, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига жавоб беришди.Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балдан белгиланди.Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори бал тўплаган китобхон ёшлар 2чи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
