Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОАВ ВАКИЛЛАРИ, ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ДАНҒАРА ТУМАНИДА.

2021-04-23 19:00:25 763

Ҳудудларда амалга оширилаётган янгиликлар, бунёдкорлик ишларидан журналистларни хабардор қилиш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида вилоятимиз туманлари бўйлаб пресс-тур ҳамда маътбуот анжуманлари ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА томонидан тасдиқланган режага мувофиқ ташкил этилаётган мазкур тадбирнинг навбатдагиси Данғара туманида бўлиб ўтди.

Данғара туманига ташриф буюрган ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар дастлаб туман ҳокимлиги муассислигидаги “Данғара” газетаси таҳририятида бўлишди. Таҳририят ижодий ходимларига яратилган шароитлар билан танишдилар.

Шундан сўнг Данғара ахборот кутубхона марказида туман ҳокими Тожихакимов Шухратжон Нурмухаммадович билан матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида сектор рахбарлари ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Даставвал туман ҳокими “Темир дафтар”,”Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган фуқароларни дафтардан чиқариш, аҳолининг даромад манбаини яратиш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида шунингдек “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар хақида маълумот бериб ўтди.




Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган мазкур матбуот анжуманида истиқболдаги вазифалар, янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим муассасалар, хусусида берилган саволларига туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари томонидан батафсил жавоблар берилди.