Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


105 НАФАР "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАН ЁШЛАР "ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН 20 НАФАР АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ТАМИНЛАНДИ.

×

 2021-05-22 10:18:19    890

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида жойларда мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 21- май куни   Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоиловнинг навбатдаги сайёр қабули Данғара туманидаги 2-сон касб хунар мактабида ташкил этилди. Қабулда туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари, ташкилот рахбарлари иштирок этди. Қабул давомида фуқаролар, шу жумладан хотин-қизлар, ёшлар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит ва ижарага бино ажратиш, ишга жойлаштириш, иссиқхона учун субсидиялар ажратиш, даволанишга юбориш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.


Қабулда келиб тушган мурожаатларга жойида ечим топилиб, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаат ижроси назоратга олинди.

Шу куни 105 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг бандилиги таминланиб уларга тикув машинаси, дори сепиш ва пайвандлаш апаратлари топширилди. "Темир дафтар"га киритилган 20 нафар аёлларга тикув машинаси топширилиб уларнинг ҳам бандлиги таминланди.

 Шунингдек Таптиқсарой МФЙда жойлашган Таптиқсарой қишлоғида яшовчи кам таминланган “Аёллар дафтари”га киритилган Солиева Дилдорахон ва Эргашива Гулмирахон хонадониларида олиб борилаётган тамирлаш ҳамда обод қишлоғи дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб ўтилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram