Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2021-05-25 14:59:31    848

PDF юклаш
Чоп этиш


Данғара тумани 10-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида туман ҳокими Шухратжон Тожихакимов, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, касаба уюшмаси, маҳалла ва ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари иштирок этди.

Туман ҳокими дастлаб Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Битирувчи ёшларга кейинги йўлларида ўз ўринларини топишларига умид билдирди.

Тадбир давомида йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар ва ўқувчиларга фахрий ёрлиғ ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Шундан сўнг мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. “Сўнгги қўнғироқ” садолари эса тантаналарга якун ясади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram