Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“НИЛУФАР” БОЛАЛАР ДАМ ОЛИШ ОРОМГОХИ  95 НАФАР БОЛАЖОНЛАРНИ ЎЗ БАҒРИГА ОЛДИ.

×

 2021-06-14 09:03:58    916

PDF юклаш
Чоп этиш


Данғара тумани Халқ таълими тасарруфидаги “Нилуфар” болалар дам олиш оромгохи  Данғара туманининг Наманган вилояти билан чегарадош бўлган тоғ-ён бағрида жойлашган. Сўлим табиат қучоғидаги оромгох бу йил 1-мавсум дам олувчиларини ўз бағрига чорлади.Оромгохнинг тантанали очилиш маросими чинакам байрамона тус олди.

Болаликнинг ўзига хос беғубор олами билан уйғунлашган барча шароитлар дам олувчиларнинг мароқли дам олишлари,сифатли овқатланишлари,таьтил даврида ҳам билимларини янада мустахкамланишига хизмат қилади.Тадбирда сўз олган Данғара тумани ҳокими барча ота-оналарни,уларнинг фарзандларини оромгох очилиши муносабати билан самимий табриклади.

1-мавсумда дам олиши режалаштирилган 95 нафар болажонлар учун барча қулайликлар яратилганлиги алохида таькидланди. 12 кун давом этадиган оромгох дам олувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram