Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


88 НАФАР ИШСИЗ ФУҚАРОЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ.                            

×

 2021-08-05 22:09:47    663

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 5- август куни туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносида “Бўш иш ўринлари” мехнат ярмаркаси ўтказилди.

                Ўтказилган меҳнат ярмаркасига секторлардаги махалла фуқаролар йиғинларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг ишсиз аъзолари, сектор худудидаги хотин-қизлар, аёллар ва ёшлар дафтаридаги ишсиз фуқаролар таклиф этилдилар.                                                     

        Меҳнат ярмаркасида тумандаги 47 та корхона, муассаса, ташкилот ва фермер хўжаликлари ўзларидаги шу кунда мавжуд бўлган 460 та бўш иш ўринлари билан катнашдилар.


     Ўтказилган бўш иш ўринлари мехнат ярмаркасида 133 та ишсиз фуқаролар  шундан 79 нафар аёллар ва 73 нафар ёшлар қатнашди,  туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 88 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди.     


    Иш билан таъминланганлардан 54 нафар аёллар хамда 40 нафар ёшларни тумандаги  корхона ва ташкилотлардаги мавжуд БЎШ ИШ ва КВОТАланган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.                                                  

         Бундан ташқари худуддаги хотин-қизлар, аёллар ва ёшлар дафтаридаги 15 нафар аёлларни тикувчилик йўналиши бўйича касбга ўқитиш учун рўйхатга олиндилар, 1 нафар аёл фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди.  29 нафар фуқаролар 9 нафар аёлларга ҳамда 17 нафар ёшларга меҳнат конунчилиги бўйича тушунтиришлар ва маслахатлар берилди.                                       

  



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram