Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ”

×

 2021-08-16 18:44:47    809

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.


Бугун мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Данғара туманида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди. Тадбирга уч авлод вакиллари меҳнат фахрийлари, фидойи ишчилар ва ёшлар таклиф этилди.


Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими аввало, барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади ва эркин ва обод жамиятимиз, фаровон турмушимиз, буларнинг барчаси мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ҳамда янгиланишлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир давомида туман маданият маркази хонандалари томонидан Ватан, бахт-саодат, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram