Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ.

2022-01-28 18:45:30 562

Данғара тумани ҳокими Навбахор МФЙга тайинланган ҳоким ёрдамчиси Ахмедов Умиджон томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таниш жараёнида туман ҳокими ҳамда ҳоким ёрдамчиси биргаликда Навбахор МФЙда яшовчи Юсупова Санобархон хонадони ўрганилиб ўтилди. Ўрганиш жараёнида хонадон эгалари билан сухбатлашиб, бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш ва бунинг учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар хақида тушунчалар бериб ўтилди.

Ўрганиш жараёнида хонадонда иссиқхона ташкил этиш учун етарли ер майдони мавжудлиги инобатга олиниб, иссиқхона ташкил этиш ҳамда имтиёзли банк кредити асосида паранда олиб боқиш шу асносда даромад манбайи яратилиши бўйича таклифлар айтиб ўтилди.

