Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ҲАМДА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2022-02-04 12:39:32    612

PDF юклаш
Чоп этиш


Журналист ва блогерлар тумандаги Корея технологиялари асосида барпо этилган замонавий иссиқхона фаолияти билан танишди.Ideal Mustang Plus МЧЖ томонидан 4 гектар майдонда барпо этилган ушбу иссиқхона 2021 йил якунида қуриб битказилди. Ҳозирда дастлабки экилган помидорлар ҳосили қизариб, пишиш даврига кирган. 


Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари Ғумойли МФЙ ҳудудида “Karobka mega global” корхонасида электромаиший техникалар ва хўжалик жиҳозлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.


Электр чойнаклари ишлаб чиқариш билан ўз фаолиятини бошлаган корхонада ўтган 2021 йилда якунланган инвестицион лойиҳа натижасида газ плиталари, иситиш ускуналари, дори сепиш аппаратлари, электрон тарозилар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. 


Тумандаги Катта бойбоча МФЙда суний гуллар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган “Водий данғара гуллар” оилавий корхонаси фаолияти билан танишилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram