Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ”

2022-08-23 14:42:51 385

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Данғара туман бўлими ҳамда Оила ва хотин қизлар бўлими ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида туман маҳаллаларида ҳам маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Данғара тумани Катта минглар маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбир давомида маҳалла фаоллари хамда , махалла ривожи ва ободончилиги учун ўз хиссасини қўшаётган махалла фидоийлари, устоз-мураббийлар туман хокимлиги хамда “Махалла” хайрия жамоат фондининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Тадбирда таниқли санъаткорлар ва сўз усталари ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд қилдилар. Бу каби тадбирлар туманимиз маҳаллаларида давом этмоқда.
