Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ 2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН “УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ” БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2022-08-24 19:20:55    479

PDF юклаш
Чоп этиш



Данғара туманида халқ таълими ходимларининг 2022-2023 ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.


Тумандаги илғор педагоглар, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.  


Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан барчани табриклади. Шунингдек, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, тизимда сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.


Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, туманда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган кўплаб таълим фидойилари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирланди. 


Туман маданият маркази ходимлари ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram