Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ”

2022-09-05 19:20:38 371

Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йили бошланди.
Жорий йилда Данғара туманидаги 43 та умумтаълим мактабида ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилиб, умумтаълим мактабларининг 1-синфига 3545 нафар ўқувчи қабул қилинди.
Туман ҳокими Шухратжон Тожихакимов Оқтепа МФЙда жойлашган 27-умумтаълим мактабида “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, ўқитувчи ва ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди.


Мазкур таълим масканида ушбу янги ўқув йилининг бошланиши қўшалоқ байрамга айланди. Боиси, инвестиция дастури асосида 536 ўринли мавжуд билим даргохи мукаммал таъмирланди ҳамда 330 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб битказилди.


Тадбирда бу йил илк марта мактаб остонасига қадам қўйган жажжи ўқувчиларга ўқув қуроллари жамланган Президент совғалари топширилди.


