Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Муносабат

×

 2022-12-13 18:31:41    547

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Данғара тумани, Шилдир қишлоғида фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро томчилатиб суғориш технологиясини қуриш бўйича “Veridian inventum” корхонаси билан шартнома тузгани, аммо қурилишни якунлаб бермагани айтилган. Фермер қуриб фойдаланишга топширилмаган технология учун икки йилдан буён кредит тўлаб келаётганини айтган. Мазкур масалада бўлиб ўтган суд жараёнларида фермер фойдасига қарор чиқарилгани, аммо ижроси таъминланмаётгани ва зарар қоплаб берилмаётгани таъкидланганлиги акс этган видеомурожаат эълон қилинди.

Ҳолат ўрганиш талаб қилганлиги сабаб, тегишли масъуллар иштирокида барча ҳужжатлар қонун талаблари асосида қайта ўрганиб чиқилади. Ижроси фермер фойдасига ҳал қилиниши бўйича чоралар кўрилади.