Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


РАҒБАТ ВА ЭЪЗОЗ

×

 2020-01-14 15:54:01    1359

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги муҳташам Санъат саройида бугун Ватан ҳимоячилари шарафланди.

Тантанали йиғилишда вилоятдаги ҳарбий округлар, Миллий гвардия қўмондонлиги, куч ишлатар тузилмаларнинг ҳудудий бошқарув органлари раҳбарияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, шунингдек давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.  

 Дастлаб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тақдирланган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига  давлат мукофотларини топшириш ҳамда “Илғор мутахассис”, “Энг илғор қўшилма”, “Энг илғор олий ҳарбий таълим муассасаси”, “Энг илғор сержантлар тайёрлаш мактаби”, “Энг илғор мудофаа ишлари бошқармаси” кўрик-танловларининг ғолибларига байрам совғалари топширилди.

Шундан сўнг Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила-аъзолар учун фарғоналик таниқли санъаткорлар иштирокида катта байрам концерти намойиш этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.