Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туман Кенгашининг ўнинчи сессияси ўтказилди.

2020-08-29 12:52:21 1025
Бугун Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг ўнинчи сессияси ўтказилди. Бугунги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Данғара тумани бўлими мудири ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.
Сессия кун тартибига “Данғара туман сектор раҳбарларининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва ҳорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаёган ишлари тўғрисида”ги масала киритилди.
Сессия ишида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Тожиҳакимовнинг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва ҳорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида туманда амалга ошираётган ишлари тўғрисида ахбороти эшитилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Убайдуллаев Акмалжон Ғайратович, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ахмедов Шерзоджон Зокирович, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Мухриддинов Мухаммадодил Сирожиддиновичнинг ахбороти, тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.