Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида вилоят прокурори ёшлар билан учрашди.

2021-01-12 15:09:55 865
Данғара тумани “Катта Турк МФЙ”да жойлашган “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”да Фарғона вилояти прокурори Қосимов Улуғбек Бердиқобиловичнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Ш. Тожиҳакимов, сектор ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Учрашувда ёшларни бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ёшлар ташаббускорлиги ва раҳбарлар масъулиятини оширишга асосий эътибор қаратилди. Ўзаро, самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар томонидан бир қатор муаммолар ўртага ташланди, яхши ташаббус ва таклифлар билдирилди. Мазкур тадбирда ёшларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва мурожаатларнинг ижобий ечим топиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Учрашув давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун маданий-маърифий тарбия ишларини кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун шароитлар яратиш, хусусан, спорт тўгараклари сонини кўпайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.