Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар”

×

 2021-01-15 17:51:27    868

PDF yuklash
Chop etish



1-сектор ҳудудидаги барча корхона, ташкилот, муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тадбиркорлар, фермерлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ана шу ғоя доирасида тарғибот-ташвиқот тадбир ўтказилди.
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори мужассам бўлган ушбу тадбир Катта Турк Маданият Уйида ташкилланди. Унда И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали директор ўринбосари, гуруҳ раҳбари О.Юнусов, шу университетнинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори М.Мансуров, катта ўқитувчи Б.Хаминов, Ўзбекистон маданият ва санъат институти Қўқон минтақавий филиали декани Р.Ўтагановлар йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини бўйича тушунчалар бердилар, уларнинг маърузаларини йиғилганлар илиқ кутиб олдилар, мурожаатнома бўйича тайёрланган видеороликларни томоша қилдилар.
Туман ҳокими Ш.Тожиҳакимов тарғибот-ташвиқот тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади.