Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади.

×

 2021-01-21 20:55:54    1037

PDF yuklash
Chop etish



Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун- моҳиятини ва аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, шунингдек бу борада олиб борилаётган ишларнинг ҳолатига танқидий жиҳатдан ёндашган ҳолда, уларни маҳаллий Кенгашларда доимий равишда муҳокама қилиб бориш муҳим аҳамият касб этади.


Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимиз Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида тиббиёт соҳасини тараққий эттириш юзасидан белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари М. Ибрагимова, Б. Раҳмоналиев ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши котибят мудири И.Эргашев томонидан Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича Данғара тумани тиббиёт бирмашмасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалга ошрилаётган ишлар юзасидан тиббиёт ходимлар ҳамда беморлар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек Данғара тумани Қудуқ қишлоғидаги фуқароларнинг бугунги кундаги тиббиёт тизими ва уларга кўрсатилаётган хизматлар бўйича фикрлари ўрганилди.