Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

2021-01-30 17:55:36 1098
Бугун Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди. Бугунги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Данғара тумани бўлими мудири ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.
Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Топиволди Холдаров иштирок этди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди.
- “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, касб ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 20 январдаги 01-22-14/2хдфу-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш ҳамда бу борада секторлар раҳбарлари ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар”
- Сектор рахбарларининг 2021 йил 1-ярим йиллиги учун белгиланган иш режаларини тасдиқлаш
- Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибияти мутахассисларини тайинлаш
- Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик давр учун иш режаси ҳамда Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш
Сессия ишида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Тожиҳакимовнинг “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, ишсиз хотин-қизларни касбга ўқитиш ва қўллаб-қуватлаш бўйича ахбороти эшитилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Убайдуллаев Акмалжон Ғайратович,
туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ахмедов Шерзоджон Зокирович,
туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Шамсиддинов Аброржон Хамзалиевичнинг ахбороти, тингланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Гиясова Манзура Садиковна “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар хақида маълумот бериб ўтди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.