Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА МИР АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ.

2021-02-09 18:11:18 895

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.

Бугун эрта тонг саҳардан Данғара тумани марказида қад ростлаган улуғ мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий бюсти пойига давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари юксак эҳтиром рамзи сифатида гулчамбарлар қўйишди.


Тадбирнинг бадиий қисмида туман ҳокими Ш.Тожиҳакимов Муҳтарам Юртбошимиз томонидан буюк бобокалонимизнинг ижодий меъросини кенг тарғиб этиш, ёшларни аждодларимизга ҳурмат, миллий анъаналаримизга садоқат рухида тарбиялашга кўрсатилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.


Тадбир давоми 27-сонли болалар мусиқа мактабида бўлиб ўтди. Тадбирда Алишер Навоий асарларини ўрганиш, унинг бебаҳо меросидан ёш авлодни юксак маънавиятли, теран тафаккурли, юксак ижодий-интеллектуал салоҳият соҳиби этиб камолга етказишдек эзгу ишларни амалга ошириш тўғрисида саҳна кўринишлари ҳамда шоир ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқлар ижро этилди. Туман бўйлаб Навоийхонлик тадбирлари юксак савияда давом этмоқда.