Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА СПОРТНИНГ ГАНДБОЛ ТУРИДАН ВОДИЙ ЛИГАСИ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

2021-02-26 16:02:39 784

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш, спортни оммавийлигини ошириш мақсадида, туман ҳокимлиги, спорт бўлими, вилоят гандбол федерацияси ҳамда болалар ўсмирлар спорт мактаби томонидан Данғара туманида спортнинг гандбол туридан ўсмирлар ва қизлар ўртасида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари терма жамолари ўртасида водий лигаси мусобақаси ташкил этилди.




Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилаб, сектор рахбарлари билан биргаликда эсталик совғаларини топширди. Шундан сўнг водий лигаси гандбол мусобақасига старт берилди.



Ўтказилаётган мусобақада Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 120 ортиқ спортчилар иштирок этмоқда. Мусобақалар давом этмоқда. Ушбу мусобақалар орқали аҳолининг турли қатламлари орасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни мақсад қилган.