Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНДА “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕХНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

2021-03-04 16:26:48 859

2021 йил 4 март куни Данғара тумани “Маданият маркази”да ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Мазкур ярмаркада туман ҳокими, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг раис ва масъул котиблари, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман молия, иқтисодиёт ҳамда ғазначилик бўлимлари, туман “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази” ходимлари, туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, тижорат банкларининг туман филиаллари вакиллари, қатнашди. Шунингдек, меҳнат ярмаркасига маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи кам таъминланган оила вакиллари ва туман ҳудудидаги ишсиз фуқаролар таклиф этилдилар. Туман ҳокими “Бўш иш ўринлари” мехнат ярмаркасига келган фуқароларга ишга жойлаш учун тўлиқ малумотларни бериш бўйича кўрсатмаларни берди.

Ушбу меҳнат ярмаркасида тумандаги 48 та корхона, муассаса, ташкилот ва фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд бўлган 353 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Мазкур ярмарка давомида фуқаролар меҳнат муносабатлари ва қонунчилиги ҳамда тумандаги бўш иш ўринлари тўғрисида керакли маслаҳатларни олдилар.


Ўтказилган бўш иш ўринлари мехнат ярмаркасида 241 та ишсиз фуқаролар, шу жумладан, 187 нафар аёллар ва 175 нафар ёшлар қатнашди. Натижада, туман “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази” томонидан 36 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди. 27 нафар аёллар ва 16 нафар ёшларга тумандаги корхона ҳамда ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилган бўлса, 2 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилди. 180 нафар фуқаролар (97 нафар аёллар) ва 67 нафар ёшларга меҳнат конунчилиги бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
