Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ЁШЛАР ВА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА ШАХМАТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2021-03-13 09:03:56    839

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакаттмизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани сингари Данғара туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги ПК- 4954-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман спорт бўлими томонидан аҳолининг барча қатлами иштирокида шахматни кенг тарғиб қилиш мақсадида бир қатор спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, 2021 йил 12 март куни туманда яшовчи фахрийлар, хотин- қизлар, уюшмаган ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида шахмат мусобақалари ташкил этилди. Ушбу мусобақа давомида иштирокчиларга шахматни ривожлантириш бўйича Президент Қарори ўқиб эшиттирилди ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинди. Мазкур мусобақалар давомида тумандаги етакчи шахматчилар иштирокида маҳорат сабоқлари (мастер класс) ҳам ўтказилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram