Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА «ЛИДЕР КИТОБХОН» ТАНЛОВИНИНГ 17-20 ЁШ ТОИФАСИДАГИ  ТУМАН БОСҚИЧИ

×

 2021-04-23 09:43:10    770

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида» ги ПҚ-3721- сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида» ги 781-сонли қарори ҳамда Вилоят ҳокими Х.Бозаров раҳбарлигида 2021 йил 16 апрель кунги йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таминлаш мақсадида Данғара туманида «Лидер китобхон» танловининг 17-20 ёш тоифасидаги уюшмаган ёшлар ўртасида туман босқичи

1-сектор  бўйича 9-умумий ўрта таълим мактабида,

2-сектор бўйича  38-умумий ўрта таълим мактабида,

 3-сектор бўйича  18-умумий ўрта таълим мактабида,

 4-сектор бўйича  28-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

«Лидер китобхон» танловида китобхонлар илмий-оммабоп,ўзбек ва жаҳон адабиёти, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига жавоб беришди.Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балдан белгиланди.Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори бал тўплаган китобхон ёшлар 2чи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram