Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


9 МАЙ-ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ  ХУДОЙБЕРДИЕВ ОТАЖОН РАХМОНБЕРДИЕВИЧНИНГ ХОНАДОНЛАРИГА ТАШРИФ.

×

 2021-05-06 08:29:03    772

PDF yuklash
Chop etish



9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимов, сектор рахбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда,  Данғара тумани Рахматилло МФЙ Барзанги қишлоғидаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси  Худойбердиев Отажон Рахмонбердиевичнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.


Туман ҳокими Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган шахсий табрикномасини ўқиб эшиттирди. Уруш қахрамони Худойбердиев Отажон Рахмонбердиевичга пул мукофотлари, жасорат монументи ва эсдалик совғалари топширилди. Туман маданият бўлими томонидан фахрийлар учун куй-қўшиқлар ижро этилди.


Учрашув давомида отахон ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб берди. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етинг, юртимиз тинч осмонимиз доимо мусаффо бўлсин, дея дуо қилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram