Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА 100 НАФАРДАН ОРТИҚ ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎЗЛАРИНГ ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИГА ЭГА БЎЛИШДИ.

×

 2021-09-14 18:58:42    674

PDF yuklash
Chop etish



Данғара тумани Қияли МФЙ Қақир қишлоғида тадбиркор Дилшодахон Усмонова ташаббуси билан эркаклар кўйлагини ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлади. 


Корхонанинг фойдаланишга топшириш муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Рамзий боғич қирқилиб, меҳмонлар бу ерда яратилган шарт-шароитлар ва ишлиб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.


Қувонарлиси шундаки, ушбу корхона ишга тушиши муносабати билан қишлоқдаги 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар ўзларинг янги иш ўринларига эга бўлишди. 


Шу куни “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 30 нафар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram