Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР ҚАМРОВИ ЯНА 50 НАФАРГА ОШИРИЛДИ.

2021-09-24 18:19:28 620

“Пишқарон” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Содиқова Фотимахон томонидан очилган “Ақилвой” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими катта шодиёнага айланди.


Бу ерда 50 нафар болажонларни таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилди, замонавий юмшоқ мебел ҳамда ўйинчоқлар билан тўлиқ таъминланди.


Тантанали очилиш маросимида 1-сектор раҳбари, Данғара тумани ҳокими Шухратжон Тожихакимов ҳам иштирок этиб, янги таълим муассасасмнинг ишга туширилиши билан барчани муборакбод этиб ўтди.