Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА.

×

 2021-10-05 13:22:38    697

PDF yuklash
Chop etish



Данғара тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича туман умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти рахбарлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Илхомжон Махмудов томонидан ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларидан тўғри фойдаланиш ҳамда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шунингдек ушбу йиғилишда туман ҳокими иштирок этиб, Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ижтимоий соҳа объектларида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича мутассадди ташкилот раҳбарларига вазифалар белгилаб берди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram