Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида фуқаролар мурожаатлари ўрганилмоқда.

2021-12-01 15:39:05 580
Данғара туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Данғара тумани халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш, газ таъминотини яхшилаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, 2 ва 14 ёшли бола пули, моддий ва тиббий ёрдам масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.
Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.