Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

×

 2021-12-06 16:59:39    744

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан  Данғара туманида байрам тадбири ташкил этилди.
Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, корхона ва ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.
Байрам тадбирини туман ҳокими Ш.Тожихакимов очиб, Давлатимиз конституцияси, мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътиборга эга бўлиши, мустақил давлатимиз Конституциясини яратишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига қатъий амал қилинганлигини гапириб, байрам билан барчани табриклади.
Байрам тадбири давомида Маданият бўлими ҳамда маданият марказлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.