Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туман ҳокимининг “Аҳолига мурожаати” тингланди.

×

 2021-12-16 14:01:05    764

PDF yuklash
Chop etish



Бугун 2021 йил 16 декабр куни халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги қирқ учунчи сессияси бўлиб ўтди. 
Сессия ишида сектор рахбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Кун тартибидаги асосий масала юзасидан туман ҳокими Тожихакимов Шухратжон Нурмухаммадовичнинг  2021 йил ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни бажарилиши  ҳамда 2022 йил учун режалар асосида ишлаб чиқилган йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларни бажариш юзасидан “Аҳолига мурожаати” тингланди.
Ҳоким мурожаатидан келиб чиқиб берилган саволларга сектор рахбарлари томонидан жавоблар бериб ўтилди. 
Шундан сўнг қарор лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди. 
Шунинг билан, Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқ учунчи сессияси ўз ишини якунлади.