Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


9 май – Хотира ва қадрлаш куни

 2022-05-07 12:34:20    674

PDF yuklash
Chop etish



Қадрли Данғараликлар!

Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 77 йиллиги кенг нишонланмоқда.

 

Кексаларимиз, мўътабар отахон ва онахонларимизни рози қилиб, уларнинг табаррук дуоларини олиб, кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликни кучайтириб, уларнинг ижтимоий таъминоти, тиббий хизматдан фойдаланиши, маиший шароитларини яхшилаш, қўллаб-қувватлаш ва эъзозлаш эътиборимиз марказида бўлиб қолади.

 

 Мустақил Ватанимиз озодлиги, эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган жасур ҳарбийларимизнинг номларини ҳам ҳурмат ва эҳтиром билан эсга оламиз. Уларнинг оила аъзолари, фарзандларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз деб биламиз.

 

Қутлуғ байрам кунларида, ям-яшил табиат бағрида, мусаффо осмон остида туриб, ҳар биримиз тинч ва осуда ҳаёт қадрини, аҳамиятини янада чуқурроқ ҳис этмоғимиз керак.

 

Зеро, тинчлик – энг буюк неъмат эканлигини унутмайлик.

Сизларни Хотира ва қадрлаш куни билан яна бир бор чин қалбдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.