Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЎЗ ОТАЛИК БУРЧИНИ БАЖАРМАГАН ОТА..!!!

×

 2022-05-26 08:25:18    528

PDF yuklash
Chop etish



Мажбурий ижро бюросининг Данғара туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.Н.дан бир нафар фарзанди учун ундирувчи У.С га  алимент пуллари қасддан тўламаётганлиги сабабли 2021 йилнинг октябрь ойида 4.140.600 сўм қарздорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Қодексининг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан қарздор А.Нга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Лекин, қарздор шундан кейин хам ўз оталик бурчини хис этмасдан алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширмаётганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судига юборилган зора қарздор ўз мажбуриятини суд залида хис этса.

Қадрли оталар ўз фарзандингиз таъминоти учун алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб боришингизни сўраб қоламиз..!!!

 

Мажбурий ижро бюросинининг Данғара туман бўлими.